Нилуфарнинг баҳор нафаси.

Сана: 12.02.2014 4387

Баҳор фасли нафақат табиатни, балки юракларни ҳам гўзалликка  буркайди. Кўркам туйғулар оғушида  хонандалар  янги ижодларини тақдим этяптилар. 

Нилуфар ҳам  яқинлашаётган кўклам ҳавосидан илҳомланиб янги қўшиқ ижро этди. Гуллар, кўркам табиат  нафасини таратувчи  мазкур қўшиқнинг премъераси  тез кунларда “Ўзбегим таронаси” радиосида бўлиб ўтади. Номини ҳам тақдим этилаётганда билиб олишингиз мумкин. Шунингдек, биринчилардан бўлиб ушбу янгиликни тинглаб, ўз фикр мулоҳазалрингизни билдириш имкониятига ҳам эгасиз.


Нилуфар қўшиқ куйлаш  билан бирга, янги образлар ҳам яратяпти. Хонанада айни кунларда  актёрлик маҳоратини синаб кўриш мақсадида хозирча сир тутилган фильмда таниқли актёр билан биргаликда бош ролни ижро этяпти. Ҳозирги кунга қадар   ижодкор бир нечта фильмларда роль ижро этишга ҳам улгурди. Кун давомида суратга олиш майдонида ўзининг янгидан янги чўққиларини  кашф этаётган Нилуфар ҳар юмушидан чексиз завқ олади деган умиддамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol