"Еясим галди" Хулкар Абдуллаевадан премьера

Сана: 30.07.2015 2083 қайноқ

"Еясим галди"  Хулкар Абдуллаевадан премьера

Хоразм гўзали Хулкар Абдуллаева ўзининг шўх ва рақсбоп тароналари билан аллақачон тингловччилари эътиборига тушишга улгурган. Ёзнинг жазирама кунларига қарамасдан тиним билмай ижод қилаётган ва кетма-кет янги ижод маҳсулларини тақдим этишдан чармаётган хонанда кўпчиликнинг назарига тушган "Еясим галди" таронаси учун видеоклип тасвирга олдираётганидан ҳабарингиз бор эди. Ҳавонинг иссиқ ҳароратида кечган суратга олиш жараёнлари ижодий гуруҳ учун осон кечмади. Аммо кутилган натижага эришилди назаримизда. Истеъдодли режиссёр Даврон Собиров бошчилигида тасвирга олинган видеомаҳсулот сайтимиздан ўрин олган бўлиб уни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Минг марта гапиргандан кўра, бир марта кўрган афзал деганларидек марҳамат клипни  томоша қилинг ва ўз фикр мулоҳазаларингизни билдиришни унутманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol