"Маржона" исмли қизларга аталади

Сана: 29.07.2015 4602

"Маржона" исмли қизларга аталади

Ёшлар орасида танилиб бораётган, умидли хонанда Алим ёз мавсумида тиним билмай қизғин ижод билан банд. Деярли ҳамма вақтини ижодга бағишлаётган хонанда, ҳар бир янги қўшиғи устида ишларкан, бир қолибга тушиб қолмаслик учун турли ижодкорлар билан ҳамкорлик қилмоқда.
Бугун илк бора FM 101.0 тўлқини орқали жаранг сочган навбатдаги янги тарона "Маржона" деб номланган бўлиб, матни Элдор Қаюмов томонидан ёзилган. Мусиқа ва аранжировкаси устида истеъдодли ижодкорлардан бири бўлган Рустам Тулашев ишлаган. Тингловчиларга манзур келган мазкур таронани сиз ҳам тинглаб баҳо беришингиз мумкин.

"Маржона" исмли қизларга аталади

Нафақат ўзбек, балки рус ва инглиз тилларида ҳам қўшиқлар яратаётган Алимнинг ижодий янгиликларидан яна бирини айтиб ўтишимиз лозим. Шу кунларда хонанданинг "Алвидо" номли композицияси учун видео тасвирга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари кетмоқда. Бу ҳақда кейинроқ батафсил хабар берамиз, ҳозир эса янги таронага қулоқ тутинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol