Ёдгор Мирзажоновдан қўшиқлар жамланмаси.

Сана: 12.02.2014 3700

8-март Халқаро хотин қизлар байрами тобора яқинлашмоқда. Шу боис хонандалар ўз  совғаларини  тақдим этиш ҳаракатида.

 Ёдгор Мирзажонов ҳам биринчилар қаторида ўз  туҳфасини тайёрлади. Миллий эстрада йўналишидаги “Қизгина” номли қўшиғини  ижро этиб, барча қизларни рақсга чорлашни дилига тугиб қўйган. Матнию мусиқаси Ҳайрулло Эргашев томонидан яратилган мазкур таронанинг премъераси “Ўзбегим таронаси” радиосида бўлиб ўтади. Шунингдек хонанда “Сен билан” номли қўшиғига клип ҳам суратга  тушираркан.  Видеоклипни доимий ҳамкор клипмейкер Шуҳрат Мавлонов тасвирга туширади. 

Ёдгор Мирзажонов нафақат  аёллар айёмига балки Наврўз байрамига ҳам совға ҳозирлаган. Шодиёна арафасида 100дан зиёд қўшиқ ва 60 дан ортиқ видеоклиплар жой олган  альбом тақдим этилади. Ушбу “Сен билан” номли ижодий сарҳисоб альбомнинг тақдимот маросими ҳам бўлиб ўтади. Унга муҳлислар, оммавий ахборот воситалари ҳодимлари ҳамда ижодкорнинг барча яқинлари таклиф этилади. 

Хонанда шу йилнинг куз мавсумида концерт ўтказишни ҳам режалаштиряпти.  Ёдгор Мирзажоновнинг келгуси режаларига омад тилаймиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol