“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида жорий йилнинг олти ойлик якуний ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Сана: 28.07.2015 904

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида жорий йилнинг олти ойлик якуний ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгашининг жорий йилнинг олти ойлик якуний ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш аъзолари, Бирлашма ходимлари, Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида жорий йилнинг олти ойлик якуний ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Дастлаб Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши раиси Иқбол Мирзонинг йиғилиш кун тартибидан ўрин олган масалаларга ўтишдан аввал Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган долзарб вазифаларга эътибор қаратилди. Ушбу қарордан келиб чиқиб Кенгаш ҳамда унинг ижрочи органи ҳисобланган “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан амалга оширилиши зарур бўлган ишлар таъкидлаб ўтилди.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида жорий йилнинг олти ойлик якуний ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Маълумки, мамлакатимиздаги теле ва радиоканалларда эфирга узатилаётган, кафе ва ресторанларда мониторлар орқали намойиш этилаётган, миллий менталитетимизга тўғри келмайдиган, маънавиятимизга зид бўлган клиплар, кўрсатувлар ва эшиттиришларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йил 15 июнда махсус Ҳаракат дастури тасдиқланган. Ушбу Ҳаракат дастурида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузурида ягона Бадиий кенгаш тузиш вазифаси белгиланган бўлиб, йиғилишда мазкур Бадиий кенгаш Низоми тасдиқланди ва Вазирлар Маҳкамасига юборишга келишилди.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида жорий йилнинг олти ойлик якуний ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Бундан ташқари “Истиқлол” санъат саройида ўтказиладиган концерт дастурларидаги қўшиқларнинг камида 60 фоизи жонли ижро этилишини кўзда тутувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш таклифи ҳам Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида жорий йилнинг олти ойлик якуний ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Кенгаш ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг 2015 йилнинг ўтган олти ойидаги фаолияти қониқарли деб топилди.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида жорий йилнинг олти ойлик якуний ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида жорий йилнинг олти ойлик якуний ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol