Дилдора Ниёзова “Бу йўлларда”.

Сана: 12.02.2014 5006

Дилдора Ниёзова  баҳор фаслига ажойиб туҳфа тайёрлади. 

 Хонанда  1 ва2 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Бу йўлларда” деб номланган концерт дастурини муҳлисларига тақдим этади. Концертда турли мавзудаги қўшиқлар ижро этилади. Оила мавзуси, ота онага ҳурмат, ёшларга сабоқлар тароналарда ўз аксини топади.  

Маълумотларга қараганда, концертда  бир нечта қўшиқлар жонли равишда ижро этилади.  Шунингдек, санъаткор меҳмонларнинг ташрифи ҳам кутиляпти.

Саҳна кўринишида тўхталсак, концерт  баҳорнинг  илк кунларида  ўтказилиши сабабли, ҳали табиат  тўла уйғонмаган бўлсада, чинаккам кўклам  нафасини  ҳис этиш мумкин бўлади. 

Турли туман рақс томошалари ҳам томошабинларга завқу шавқ бағишласа ажаб эмас.

Дилдора Ниёзованинг  муҳлислари асосан катта ёшдагилар, бироқ хонанада бу гал ижодига  янгилик киритди, яъни  ёшларбоп  тароналар яратиб,  уларни  коцерт куни  туҳфа этади.

Ижодкорнинг “Ишонма” номли таронаси аллақачонлар юраклардан жой олган ва эндиликда бу қўшиққа  жавоб тарона ижро этилди. “Ёнди юрагим” номли қўшиқда хонанданинг  нафақат одамларга, балки ҳаётга бўлган ишончини  ҳис этиш мумкин. Мазкур қўшиқни ҳам концертда тинглаш имкони бўлади. Дилдора Ниёзова турли янгиликлари, сеҳрли овози ва чексиз меҳри билан муҳлисларга чин шодлик бағишлашига ишонамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol