Улуғбек Раҳматуллаевдан кутилмаган видеоклип - “16 – 17 ёшимда”

Сана: 28.07.2015 1608 қайноқ

 Улуғбек Раҳматуллаевдан кутилмаган видеоклип - “16 – 17 ёшимда”

Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи, ўзиниг дилтортар тароналари билан мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган хонанда Улуғбек Раҳматуллаевдан навбатдаги ижод маҳсулини қарши олишга тайёрмисиз? Яқиндагина “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали хонанда ижросидаги янги “16-17 ёшимда” деб номланган тарона премьера лойиҳасида жаранг сочган эди. Мухлислар томонидан илиқ қарши олинган бу мусиқий асарга маҳоратли клипмейкер Санжар Маткаримов томонидан видеоклип суратга олиниб, ушбу жараёндан фоторепортаж ҳам сайтимиз орқали тақдим этилган эди. Ана эндиликда сиз бу видеомаҳсулотни томоша қилиш имкониятига эгасиз. 

Видеоклип трек ва хазиломуз воқеалардан иборат кичик сюжетдан иборат бўлиб, унда ёш ва умидли ижодкорлар иштирок этишган. Бош ролларни Бобур Пирматов ва кўпчиликка таниш бўлган актриса Регина ижро этган. Видеомаҳсулотда 16-17 ёшдаги йигит ва қизларнинг ҳаёти, ўй-ҳаёллари ҳазиломуз тарзда тасвирланган. Эслатиб ўтамиз, Аҳад Қаюм сўзи билан яратилган бу таронага Иқбол Муҳаммаджонов томонидан мусиқа басталанган. Унга Ойбек Қўчқоралиев томонидан мусиқий сайқал берилган. Тарона мавзусидан келиб чиққан ҳолда истеъдодли ва ўз ишининг устаси бўлган клипмейкер Санжар Маткаримов режиссёрлик қилган. Оператор Жаҳонгир Ибрагимов. Айни дамда Улуғбек Раҳматуллаев, куз фаслида ўтказилиши режалаштирилган концерт дастурига тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Биз хонандага улкан мувофаққият тилаган ҳолда янги видеоклипни тақдим этамиз. Марҳамат томоша қилинг ва ўз фикрингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol