Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Жабборовдан "Лайло"

Сана: 27.07.2015 3696

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Жабборовдан  "Лайло"

Хушовоз хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Жабборовнинг "Лайло" деб номланган янги таронаси мухлисларга тақдим этилганиданоқ, унга видеоклип яратилишини илтимос қилиб, хонандага тинмай мурожаат этишди. Ҳар бир мухлисининг таклифини инобатга олувчи ижодкор дарҳол режиссёрлар билан маслаҳатлашиб, суратга олиш ишларини бошлаб юборди. Тўлқин Жабборовнинг "Лайло" номли қўшиғи чин ошиқ номидан куйланган, қалбга яқин қўшиқ бўлиб, барча Лайло исмли қизларга аталган. Мазкур таронанинг матни шоира Адолат Полвонова қаламига мансуб, мусиқа ва аранжировкаси Аъзамжон Эралиевга тегишли.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Жабборовдан  "Лайло"

Таниқли клипмейкерлардан бири Нозим Толипов билан ҳамкорлик қилган Тўлқин Жабборов тайёр видеомаҳсулотдан кўнгли тўлган ҳолда, бугун сайтимиз орқали уни премьера этиш истагида. Трек йўналишида тасвирга олинган иш жарёнлари махсус павильонда олиб борилиб, хонанданинг бошқа клипларидан буткул фарқ қилади. Марҳамат, вмдеоклипни томоша қилиб, ўз муносабатларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol