Сарвар ва Комил катта ўзгаришлар арафасида

Сана: 11.02.2014 4252

Эстрадамизнинг ўзига хос гуруҳи, иқтидорли йигитлар Сарвар ва Комил кинофильм суратга олишди ва фильм деярли тайёр ҳолатга келди. 

Ижодкорлар муҳаббат учбурчаги ноодатий воқеалар ва сюжетлар асосида тасвирланган картина барчага манзур бўлишига умид қилишмоқда.

Бор меҳр-муҳаббатлари жо бўлган мазкур фильмни махсус соундтрексиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Маҳоратли ижрочилар Сарвар ва Комил “Юрак йиғлар” номли таронани эртага "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали мухлисларга тақдим этишни ният қилишган. Тарона Сарвар ва Комил ижодида янгилик бўлиб, унда реп элементлари ҳам қўлланилган. мазкур дуэт шогирди Парвиз реп куйлаш орқали ўзбек эстрадасига илк қадамларини қўйишни бошлади. 

Яна бир муҳим хабарни билишга муваффақ бўлдик. Маълум бўлишича, фильм учун яна бир соундтрек тайёрланмоқда. Бироқ нега бир фильмга 2 та трек? Айнан шу савол билан ижодкорларга юзланганимизда қуйидагича жавоб бердилар:

Комил: 

- Биласизми, фильмимиз бизнинг ҳаётимиз мазмунига айланишга улгурди десак хато бўлмайди. Монтаж вақтида ўзбек эстрадамизнинг МЕГАЮЛДУЗи ҳам бу жараёнга гувоҳ бўлиб, ўзлари шу картина учун қўшиқ куйлаш таклифини киритдилар. Бу эса бизни албатта жуда ҳам қувонтирди. Биз улардан миннатдормиз. Бироқ ҳозирча бу қандай соундтрек ва ким ижро этади деган саволга жавобни сир сақлашга қарор қилганмиз. Яхшиси томошабинлар кутилмаган таронадан ўзлари баҳраманд бўлсинлар! 

Ҳа, биз ҳам бу саволга аниқ жавоб ола билмадик. Бироқ йигитлар бу сирни премьерага яқин биринчилардан бўлиб, сайтимиз орқали маълум қилишга ваъда бердилар. Сирли соундтрек ижрочиси ким бўлиши мумкин? Балки сизда тахминлар бордир? Фикрларингизни эса кутиб қоламиз. 

Фильм ҳақида тўхталадиган бўлсак, ижодкорларнинг айтишича, картинада муҳаббат учбурчаги умуман ўзгача йўналишда тасвирланган.

Ундаги ечимлар эса томошабинни ўйланишга мажбур қилади. Премьера санаси ҳали аниқ белгиланмаган бўлса-да, ҳозирда кўплаб томошабинлар, мухлислар, хаттоки эстрада вакиллари ҳам премьерани интизорлик билан кутишмоқда.

popcorn.uz сайти эса бош ахборот кўмакчиси сифатида барчаси ҳақида биринчилардан бўлиб ёритиб торади. Тез кунда янгилик бўлишига ваъда берамиз!

Ҳозирча эса фильм суратга олиш жараёнидан бир неча фотосуратларни тақдим этамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol