Келин салом... Ирода Дилроздан янгича талқинда

Сана: 22.07.2015 5539

Келин салом... Ирода Дилроздан янгича талқинда

Болалигидан саҳнада қўшиқлар куйлаб, халқ меҳрини қозонган Ирода Дилроз, бироз танаффусдан сўнг яна ижод уммонига қайтгани барча мухлисларини қувонтирди. Оила ва фарзандлар тарбияси билан банд бўлган хонанда бугунги кунда ижодини ҳам баробар олиб боришга қатъий қарор қилган. Айни кунда кетма-кет янги қўшиқлар устида ишлаётган Ирода Дилроз бир қатор телелойиҳаларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.
Бугун сайтимиздан ўрин олган "Салом" деб номланган тарона хонанданинг навбатдаги ижод намунасидир.

Ўзгача мусиқий сайқал билан ижро этилган мазкур қўшиқ кўпчиликка манзур келади ва қалбидан жой олади, десак адашмаймиз. Чунки, келин салом ва ёр-ёр наволари ҳар бир ўзбекнинг қалбига сингиб кетган. Халқ куйи ҳисобланган қўшиқни Ирода Дилроз бастакор Жамшид Гаффаров билан ҳамкорликда янгича аранжировка қилган. Сўзлари эса Рислиғой Ҳотамова ҳамда Кавсар Турдиевалар қаламига мансуб.

Келин салом... Ирода Дилроздан янгича талқинда


Хонанда тез кунларда яна бир янги "Соғиндим" номли таронасини премьера сифатида эътиборингизга тақдим этиш истагида. Бу ҳақда кейинроқ тўлиқ маълуот берамиз, ҳозир эса "Салом" композициясини тинглаб, баҳраманд бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol