Бунёдбек Саидов "Зорим йўқ"

Сана: 21.07.2015 2844

Бунёдбек Саидов "Зорим йўқ"

Сайтимиздан ўрин олган видеоклиплардан бири энг самарали ижод қилувчи хонандалардан бўлган Бунёдбек Саидов ижодига мансуб бўлиб, "Зорим йўқ" номли тарона учун суратга олинган.Мазкур қўшиқнинг матни Ўктам Давлетов томонидан ёзилган, мусиқасини эса Расул Худойберганов басталаган. Унга ишланган видеоклип ранг-баранг кадрларга бой бўлиб, суратга олиш ишлари қадимий Миср давлатида олиб борилган. Режиссёр Жўрабек Қурбонов ҳамда тасвирчи Мурод Рўзметов ҳамкорлигида яратилган видеонинг монтаж ишлари Бекзод Бекжонов бошчилигида олиб борилган.

Бунёдбек Саидовнинг мухлислари яхши билишади, хонанданинг ижодидаги аксарият видеоклиплар чет давлатларда тасвирга оланган. Бу ҳам ўзига хос бир йўналиш, дейишимиз мумкин. Шунингдек, ижодкорнинг навбатдаги видеомаҳсулотини томоша қилиб, ўзингизни Миср пирамидалари оламига саёҳат қилгандек сезасиз десак адашмаймиз. Марҳамат томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol