Шоҳруҳхоннинг ҳаёти билан боғлиқ янгиликлар доим мухлислари диққат-эътиборида

Сана: 21.07.2015 4484

Шоҳруҳхоннинг ҳаёти билан боғлиқ янгиликлар доим мухлислари диққат-эътиборида

Эстрадамизнинг энг ёрқин вакили, қизларнинг севимли хонандаси Шоҳруҳхон айни кунда бир зум ҳам дам олмасдан ижод билан банд. Ёз мавсумида кўпчилик хонандалар ҳордиқ олиш учун чет давлатларда саёҳатга чиқишган бир вақтда Шоҳруҳхоннинг фикри ҳаёли олдига қўйган мақсад ва режаларида, десак адашмаган бўламиз. Яқин кунларда хонанданинг мухлислари учун совға тариқасида концерт дастурининг диски тақдим этилади. Бу ҳақда албатта бизнинг сайтимиз орқали биринчи бўлиб хабар топасиз ва томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Бугун эса Шоҳруҳхондан "Комила" таронасининг ремикс талқинини қарши олинг. Кайфиятни кўтарувчи ва рақсга чорловчи бу қўшиқ аллақачон қалбингиздан жой олиб улгургани аниқ. Энди эса уни ремикс йўналишида тинглаб, баҳо берасиз.

Шоҳруҳхоннинг ҳаёти билан боғлиқ янгиликлар доим мухлислари диққат-эътиборида

Сизга етказмоқчи бўлган хабаримиз фақатгина шу эмас, энг қизиқарлилари ҳали олдинда. 2016 йилнинг февраль ойида Шоҳруҳхон ўзининг навбатдаги яккахон концерт дастурини намойиш этишини эълон қилди. Бунинг учун у ҳозирданоқ тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. Айни кунларда репетиция учун махсус саҳнали жой ахтараётган хонанда, мухлислари учун кўплаб сюрпризлар тайёрлаш ниятида. Маълумки, хонанданинг бу йилги концерт дастури катта шоуга айланиб, энг ёрқин кўринишлари билан мухлислари қалбида қолди. Аммо, февраль ойида ўтказиладиган навбатдаги концерт бундан-да кутилмаган воқеаларга бой бўлиб, мисли кўрилмаган мега-шоуга айланиши тайин.

Шоҳруҳхоннинг ҳаёти билан боғлиқ янгиликлар доим мухлислари диққат-эътиборида

Шунингдек, Шоҳруҳхоннинг ҳаёти билан боғлиқ янгиликлар доим мухлислари диққат-эътиборида бўлиб келмоқда. Кузатишда давом этинг, тез кунларда севимли хонандангиз ҳаётидаги катта ўзгаришлардан биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали хабар топасиз. Биз эса хонанданинг ижодига омад тилаб, янги қўшиқларни кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol