“Жанна моя” кутилган тарона премьераси

Сана: 16.07.2015 2704

“Жанна моя”  кутилган тарона премьераси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва хушовоз хонанда Бунёдбек Саидов ижросидаги “Жанна моя” таронаси ва унга ишланган видеоклип ҳақида куни кеча хабар берган эдик. Ушбу қўшиқни сиз эндиликда сайтимиз орқали тинглаш имкониятига эгасиз. Сабаби бу икки ижодкор таронани ҳайит айёми муносабати билан мухлисларга тақдим этишни лозим топишди.

“Жанна моя”  кутилган тарона премьераси

Эслатиб ўтамиз, Сардор Раҳимхон ва Бунёдбек Саидов ижросидаги “Жанна моя” деб номланган бу таронанинг сўзи ва мусиқаси Феруз Абдуллаевга, аранжировкаси Жасур Бадалбоевга тегишли. Дуэт тарона илк бор Хонанда Бунёдбек Саидовнинг яккахон концерт дастурида ижро этилганидаёқ олқишларга сазовор бўлган эди. “Жанна моя” қўшиғига истеъдодли клипмейкер Дилмурод Агзамов режиссёрлигида видеоклип суратга олинди. Трек жанрида тасвирга туширилган клипда ҳар иккала хонанда замонавий имиджда намоён бўлади.

“Жанна моя”  кутилган тарона премьераси

Мархамат композицияни тинглаб баҳо беринг ва унга ишланган видеоклипни куниб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol