Иззат Ибрагимов учун “Бахт асли” нима...

Сана: 14.07.2015 2314 қайноқ

Иззат Ибрагимов учун “Бахт асли” нима...

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Иззат Ибрагимов муборак Рамазон ойига халқимизга туҳфа сифатида янги қўшиқ тайёрлаб, уни айнан бугун FM 101.0 тўлқини орқали мухлисларига тақдим этди. “Ўзбегим таронаси” радиосида янги қўшиқнинг матн муаллифи бўлмиш ёш ижодкор Музаффар билан бирга ташриф буюрган хонанда мухлислар билан суҳбатда бўлди.

Эфирга узатилган композиция “Бахт асли” деб номланган бўлиб, мазкур қўшиқ бундан бир йил аввал тайёрланган, бироқ хонанда ўз ижросидан қониқмагани боис уни тингловчиларга ҳавола этмаганди. Мусиқасини Султон Нур басталаган, истеъдодли ижодкор Жасур Бадалбоев эса мусиқий сайқал берган. 

Иззат Ибрагимов учун “Бахт асли” нима...

Радиотингловчилар мазкур таронага ижобий муносабатлар билдиришиб, хонандага юқори кайфият бахш этди. Радиода бўлиб ўтган премьерадан аввал, таниқли шоу-бизнес вакиллари томонидан ҳам янги қўшиқ ҳақида илиқ фикрлар билдирилганидан мумнун бўлган ижодкор бу тарона учун албатта видеоклип суратга олдириш ниятида эканлиги ҳам билдирди. Айни кунларда режиссёр билан клип ғояси устида маслаҳатлашаётган хонандадан тез кунда видеоклип премьерасини кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol