“Элдидо” гуруҳи йигитлари кимга асир бўлдилар...

Сана: 14.07.2015 3256 қайноқ

“Элдидо” гуруҳи йигитлари кимга асир бўлдилар...

Шоу бизнес оламида ижод қилаётган гуруҳлар орасида ўзининг ижоди, қолаверса хонандаларининг овоз имкониятлари юқорилиги ва ҳар бир қўшиққа профессионал ёндашуви билан ажралиб турувчи “Элдидо” гуруҳи йигитлари бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали янги тароналарини тақдим этдилар. Гуруҳнинг навбатдаги янги “Сенга асирман” қўшиғи премьера сифатида эфирга узатилди. Тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган мазкур таронанинг сўзи Баҳодир Низомов томонидан ёзилган бўлиб, мусиқа ва аранжировкаси Умид Обидовга тегишли.

“Сенга асирман” композицияси учун мутлақо ўзгача кўринишда, замонавий йўналишда видеоклип суратга олинган бўлиб, унда истеъдодли режиссёр Дилмурод Агзамов ҳамда маҳоратли оператор Рустам Муродов бирга ишлашган. Янги қўшиқ ва унга яратилган видеоклип томошаси ҳар бир мухлис қалбида ёрқин из қолдиради, десак муболаға бўлмайди. Сиз ҳам томоша қилинг ва фикрларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol