"Ҳеч кимга ўхшагим келмади"

Сана: 13.07.2015 732

"Ҳеч кимга ўхшагим келмади"Эстрадамизда ўзининг муносиб ўрнига эга, жонли ижродаги қўшиқлари билан халқ меҳрини қозонган "SADO" ансамблининг навбатдаги янги қўшиғи учун видеоклип суратга олинаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ансамбль раҳбари ва яккахони Акбар Атамуҳамедов басталаган мусиқа асосида яратилган "Ҳеч кимга ўхшагим келмади" номли композиция учун техника фанлари доктори, профессор Абдурашид Ҳасанов томонидан ёзилган шеър асос қилиб олинган.

 

"Ҳеч кимга ўхшагим келмади"
Шеърдаги юрт ва оилага бўлган меҳр-муҳаббат, инсоний қадр-қиммат каби ўзбекона хислатлар акс эттирилгани Акбарнинг анчадан бери ўйлаган ғоялари билан мос келган ва ансамбль аъзолари билан маслаҳатлашиб, мазкур қўшиқни яратишган. Ўзбек зиёлиси ҳақида, унинг илм йўлидаги изланишлари, тўқнаш келган зиддиятлар ва камтарона ҳаётини акс эттирган композицияни тинглаб, унинг моҳияти кенгқамровли эканига амин бўласиз. Қўшиқ катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлгани учун ҳам, уни тинглаган турли ёшдаги мухлислар ўзига керакли хулоса олади.

"Ҳеч кимга ўхшагим келмади"
Бугун мазкур тарона FM 101.0 тўлқинида, шунингдек, бир қатор радиоканалларда премьера этилмоқда. Яқин кунларда эса истеъдодли клипмейкер Ёдгор Носиров режиссёрлигида суратга олинган видеоклип премьераси айнан бизнинг сайтимизда бўлиб ўтади. Халқимиз ардоғидаги актёрлар Нозим Тўлахўжаев, Раъно Шодиева ва Миролим Қиличевлар иштирок этган видеоклипни томоша қилиш учун саноқли кунлар қолди. Акбар Атамуҳамедов ва "SADO" ансамблининг "Ҳеч кимга ўхшагим келмади" қўшиғини тинглаб баҳо беринг, тез кунда видеоклип премьерасини ўтказиб юборманг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol