Зулайҳо Бойхоновадан концерт туҳфаси.

Сана: 08.02.2014 5646

 Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова 24-25-26 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида янги дастур билан концерт тақдим этишни режалаштирган.

 Мазкур тадбир орқали санъаткор нафақат янги қўшиқлару, ранг- баранг томошаларни, балки дилларга меҳр-муҳаббат ҳамда шодликни йўллайди. Концерт қандай янгиликларга бой бўлишини истаганлар  сайтимизни мунтазам равишда кузатиб борсалар бас. 

Шунингдек Зулайхо Бойхонова “Олча гули” номли қўшиқларига клип суратга олганликлари маълум бўлди. Ушбу ижод маҳсули ҳаётий воқеаларни ўз ичига олган бўлиб, оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Сабоқларга мўл  видеоклип тез кунларда томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Айни кунларда яратилаётган Ватанимизни мадҳ этувчи ва севги-муҳаббат  мавзуидаги  янги тароналар ҳам тингловчиларни хушнуд этади деган умиддамиз. Кун бўйи ижод билан банд бўлган санъаткор қай усул билан  чарчоқлардан халос бўлади? Кимдир  тринажер залига йўл олади, яна ким  китоб мутоала қилади, Зулайхо Бойхонова эса оила даврасида бутун толиқишларини унутар экан. Бунда яқин инсонларининг чексиз меҳри, ширин сўзлари, эътибору ғамҳўрлиги катта ёрдам ва улкан бахт! 

Зулайҳо Бойхонованинг концерти ҳақидаги маълумотларини сайтимизда кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol