Нилуфар Усмоновадан янги тарона, видеоклип ва альбом! Тез кунда!

Сана: 09.07.2015 6000

Қувноқлик ва самимиятда тенги йўқ мафтункор  хонанда Нилуфар Усмонова мухлислари учун янгиликлар кетма – кетлигини тайёрлаб қўйган. Яқиндагина “Мактаб” видеоклипини тақдим этганига қарамай, навбатдаги тарона устида ишлаб, унга видеоклип ҳам суратга олдиришга улгурди. Тарона  “Дона-дона” деб номланган бўлиб,  сўзи ва мусиқаси шоира, хонанда ва бастакор Шахнозга тегишли. Аранжировкаси устида  Жасур Бадалбоев ишлаган. Қўшиққа ёш бўлишига қарамай, ўзининг такрорланмас образлари билан мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллашга улгурган актёр Йигитали Мамажонов режиссёрлик қилган.

Нилуфар Усмоновадан янги тарона, видеоклип ва альбом! Тез кунда!

 Нилуфар Усмоновадан янги тарона, видеоклип ва альбом! Тез кунда!

Бу клипда Йигитали Мамажонов илк режиссёрлик ишини амалга оширди. Жаҳонгир Ибрагимов эса операторлик вазифасини ўз зиммасига олди. Тоғ ён-бағриларида суратга олинган видеоклип ҳаётий воқеаларга асосланган сюжет ва трекдан иборат. 

Нилуфар Усмоновадан янги тарона, видеоклип ва альбом! Тез кунда!

 Нилуфар Усмоновадан янги тарона, видеоклип ва альбом! Тез кунда!

 Нилуфар Усмоновадан янги тарона, видеоклип ва альбом! Тез кунда!

“Ижодни эрта кечи бўлмаганидек, ижодкорнинг ҳам катта кичиги бўлмайди. Навбатдаги клипимдаги ижодий жамоам ҳақида гапирар эканман, улар ким учундир таниш кимгадир нотаниш бўлиши мумкин. Қўлидаги камераси танасининг бир аъзосидек бўлиб кетган ўз ишининг устаси, маҳоратли оператор ва клипмейкер Жаҳонгир Ибрагимов ва севимли актёр ва дўстимиз Йигитали Мамажонов ўзининг илк режиссёрлик ишини  мен билан ҳамкорликда бошлашни лозим топди. Ўйлайманки бунинг уддасидан чиқди. Охирги ижодларимда  менга икки қанот  бўлиб, парвоз қилаётган арт директорим Шохрух Яссавий. Бу ижод маҳсулимизни сизларга тайёрлаб ҳадя этиш арафасидамиз.  Ушбу видеоклип жараёнида  30дан ортиқ  инсон  жазирама ёзнинг кунида жон бериб  меҳнат қилди. Барча ижодкорларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бахтимга бор бўлинглар менинг ижодга ташна маҳоратли аскарларим. Барча ҳаракат  ва меҳнат энг аввало  сиз азиз  ва садоқатли мухлисларим  учун”  - деди хонанда Нилуфар Усмонова. 

Нилуфар Усмоновадан янги тарона, видеоклип ва альбом! Тез кунда!

 Нилуфар Усмоновадан янги тарона, видеоклип ва альбом! Тез кунда!

 Нилуфар Усмоновадан янги тарона, видеоклип ва альбом! Тез кунда!

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Нилуфар Усмонова янги альбом устида ҳам тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. Бир неча кун оилавий дам олиш таътилига жўнаб кетган  ижодкор тез кунда юртимизга қайтади ва куч-ғайратга тўла шижоат билан мухлисларни хушнуд этади. 

Нилуфар Усмоновадан янги тарона, видеоклип ва альбом! Тез кунда!

 Нилуфар Усмоновадан янги тарона, видеоклип ва альбом! Тез кунда!

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol