Хоразм наволарини куйлашни Умар Шамсиев қай даражада уддалади

Сана: 07.07.2015 763 қайноқ

Ўзбек эстрадасида ўзига хос йўналишга эга бўлган ва халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган хушовоз хонанда Умар Шамсиевдан мухлислари учун қайноқ янгилик. Хонанда айни дамда қизғин ижод билан банд. У бир қатор янги тароналар ва видеоклиплар устида ишламоқда. Улардан бири янгича талқинда куйланган хоразмча “Бўй-бўй” таронасидир.

Устоз санъаткор Дониёр Тошмуҳаммедовнинг рухсати билан куйланган бу қўшиқ халқимизга яқин ва мухлислар қалбидан алоҳида жой эгаллаб келган бўлса-да янги талқини ҳеч бир тингловчини эътиборидан четда қолмайди. Шўх ва рақсбоп йўналишдаги бу таронага Камолиддин Юнусов режиссёрлигида видеоклип суратга олинган. Бугунги кунда мазкур қўшиқ ва унга ишланган видеоклип тайёр ҳолатга келди ва ваъда қилиганидек сайтимиз орқали премера қилинмоқда.  Марҳамат томоша қилинг ва баҳо беринг!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol