Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов айни ижод палласида

Сана: 06.07.2015 3241

Ҳам мумтоз қўшиқларни, ҳам замонавий эстрада тароналарини маромига етказиб ижро этувчи хонанда, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминовнинг деярли барча қўшиқлари мухлислар томонидан севиб тингланади. Айниқса, ''Ўшал дамлар'', ''Мен сени ҳеч кимга ўхшатолмайман'' тароналари халқимиз қалбидан жой олиб улгурган. Муборак Рамазон ойида янги-янги ижод намуналари яратиш билан банд хонанда тез кунларда ''Жононаман, деган ким?'' номли, шоир Ошиқ Эркин шеъри билан яратилган янги қўшиғини кенг омма эътиборига ҳавола этиш арафасида.  Айни кунларда мазкур тарона учун клипмейкер Даврон Собиров бошчилигида видеоклип суратга олиниши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов айни ижод палласида

Сайтимиздан ўрин олган видеоклип эса Яҳёбек Мўминовнинг ''Дилдор гўзал'' композицияси учун яратилган бўлиб, мазкур таронанинг матни Ҳайитали Нортожиев қаламига мансуб. Мусиқасини Яҳёбек Мўминовнинг ўзи басталаган, Нодир Хафизов эса мусиқий сайқал берган. Таниқли клипмейкер Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигида тасвирга олинган видеомаҳсулотни ҳозироқ томоша қилиб, баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol