“Тилимдамас дилимда” узоқ кутилган фильм премьераси яқин

Сана: 06.07.2015 3946

Бугунги кунда ўзбек кино оламида янгидан янги фильмлар  яратилиб, томошабинлар эътиборига ҳавола этилмоқда. Ана шундай янги фильмлардан бири катта экранларга чиқиш арафасида. Ёш ва истедодли ижодкор Суръат Исломовнинг “Тилимдамас дилимда” деб номланган кинокартинаси 9-июльдан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилади.  Романтик комедия жанрида тасвирга олинган бу фильм тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, унда фарзандларнинг ота – онага бўлган ҳурмати, уларнинг қадри, отанинг сўзи ўғил учун қонун экани ёритиб берилган.

“Тилимдамас дилимда” узоқ кутилган фильм премьераси яқин

 “Тилимдамас дилимда” узоқ кутилган фильм премьераси яқин

Картина 2014 йил ёз фаслида суратга олинган бўлиб орадан бир йил ўтиб тайёр ҳолатга келди. Унда бош ролларни ўзининг бир нечта образлари билан мухлислар қалбидан жой олиб келаётган ёш ижодкор Муҳаммадали, мафтункор ва самимий актриса Феруза Норматова, шунингдек Суръат Исломов, Малика Тоирова, Нозим Тўлаҳўжаев, Нодира Махмудова, Дилшод Иноғомов, Баҳодир Аҳмедов, Маъмур Йўлдошев ва бошқалар бир биридан қизиқарли образларни яратишган. Фильмни суратга олиш жораёнида ҳар бир ижодкор ундаги воқеаларни томошабинга етказиб беришга  ҳаракат қилишган. 

“Тилимдамас дилимда” узоқ кутилган фильм премьераси яқин

 “Тилимдамас дилимда” узоқ кутилган фильм премьераси яқин

Юқорида айтганимиздек картина режиссёри Суръат Исломов, продюсерлар Эркин Каримов, Мадина Исломова ва Суръат Исломов, постановкачи оператор Элмурод Йўлдошев, постановкачи рассом Муҳаммадали Раҳимов.  “Бу фильмни намойишини  мен узоқ кутдим. Авваламбор шу кунга етказганига шукур. Фильмнинг  барча-барча ижодкорларига ва яқиндан ёрдам берган инсонларга  ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаммани янги фильм премьерасига таклиф қиламан” – дейди картина режиссёри Суръат Исломов. Биз ҳам фильм намойишини кутяпмиз ва албатта ижодкорларга омад тилаб қоламиз.  

“Тилимдамас дилимда” узоқ кутилган фильм премьераси яқин

 “Тилимдамас дилимда” узоқ кутилган фильм премьераси яқин

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol