Далердан ўткир сюжетли видеоклип премьераси - “Юрак”

Сана: 06.07.2015 1332 қайноқ

Ёш бўлишига қарамай тинимсиз ижод қилаётган ва бугунги кун ёшларининг энг севимли ижодкорларидан бирига айланган Далер яна бир янги видеоклип суратга олдиргани ҳақида хабар берган эдик.  Аллақачон мухлислар қалбидан жой эгаллашга улгурган, Феруз Абдуллаев сўзи, Шуҳрат Умаров мусиқаси ва Жасур Бадалбоев аранжировкаси билан яратилган “Юрак” номли тарона учун таниқли клипмейкерлардан бири Жасур Шаметов томонидан видео тасвирга олинган.

Мазкур клип ўткир сюжетли, трагедия жанрида яратилган бўлиб, видеоклипда бош қаҳрамон образини хонанданинг ўзи талқин этган.  Актёрлик қобиятини яна бир бор намоён этган Далернинг  янги видеомаҳсулоти тайёр ҳолатга келди ва сайтимиз орқали намойиш этилмоқда. Марҳамат томоша қилинг ва баҳо беринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol