“Севги дунёси”га ошиқаётган Жаҳонгир

Сана: 04.07.2015 3295

Ҳам актёрлик маҳоратига эга, шунингдек хонандаликда ҳам ўзини яхши намоён эта олаган Жаҳонгир бир неча истеъдодли ижодкорлар ичидан сараланиб куни кеча ёш истеъдодлар учун таъсис этилган “Ниҳол” давлат мукофоти кўрик-танловининг Тошкент шаҳар саралаш босқичи “Эстрада” йўналиши бўйича тақдирланди. Хонанданинг яратган бир неча қўшиқлари мухлисларга яхши таниш. Яқиндагина “Ўзбегим таронаси” радиосида “Севги дунёси” деб номланган қўшиғини премьера қилган ижодкор тез кунда унга ишланган романтикага бой бўлган видеоклипини ҳам тақдим этиш истагида. Истеъдод вакили Жаҳонгирга ижодий парвозлар ва омад тилаб ундан яна янги ижод маҳсулларини кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol