Ўз ёрини излаётган Будур

Сана: 03.07.2015 4497

Ёш бўлишига қарамай қисқа муддат ичида ўзининг истеъдодини намоён этиб, санъат оламида мустаҳкам ўрнига эга бўлиб бораётган Будурнинг яна бир янги ижод намунаси премьера қилинди. "Ўзбегим таронаси" радиосида илк бора жаранг сочган янги қўшиқ "Ёрим" деб номланган бўлиб, унинг мусиқа ва аранжировкаси Али Ниёзимбетов томонидан амалга оширилган. Матни эса Будурнинг ўзига тегишли.

 Бундан ташқари, кўпгина янги қўшиқлари учун ҳам хонанданинг ўзи шеър ёзиб, яна бир қиррасини намоён этмоқда. "Ёрим" композицияси учун видеоклип суратга олинадими йўқми, ҳозирча номаълум. Аммо, айни кунларда истеъдодли ижодкор Элдор Қаюмов билан ҳамкорликда яратилаётган янги қўшиқ учун клип ишлаш нияти йўқ эмас. 

Ўз ёрини излаётган Будур

Будур бир хилликдан қочган ҳолда турли ижодкорлар билан ҳамкорлик қилиб, ижодида ранг-баранглик бўлишига ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун ҳам, ҳар бир таронаси яратилишида турли бастакорларга мурожаат этмоқда. Эътиборингизда янги тарона, уни тинглаб баҳо беринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol