Чин ошиқ номидан куйланган "Лайло" Тўлқин Жабборов ижросида

Сана: 03.07.2015 3109

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Тўлқин Жабборов нафақат хоразмча қўшиқлари, балки замонавий эстрада йўналишида яратилган тароналари билан ҳам халқимиз меҳрини қозонган. Ана шундай композицияларидан бири бугун FM 101.0 тўлқини орқали тингловчиларга тақдим этилди ва улар томонидан илиқ кутиб олинди. 

Чин ошиқ номидан куйланган "Лайло" Тўлқин Жабборов ижросида

Тўлқин Жабборовнинг янги "Лайло" номли қўшиғи чин ошиқ номидан куйланган, қалбга яқин қўшиқ бўлиб, барча Лайло исмли қизларга аталган. Мазкур таронанинг матни шоира Адолат Полвонова қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси Аъзамжон Эралиевга. 

Чин ошиқ номидан куйланган "Лайло" Тўлқин Жабборов ижросида

Хонанданинг маълум қилишича, айни кунларда "Лайло" композицияси учун видеоклип суратга олиниб, монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Клипмейкер Даврон Собиров режиссёрлигида тасвирга олинган видеоклип сюжет йўналишида бўлиб, яқин кунларда уни сайтимиз орқали томоша қилиш имконига эга бўласиз. Ўтказиб юборманг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol