Юлдузларнинг биз билмаган одатлари

Сана: 02.07.2015 6831

Севимли юлдузларимизнинг қўшиқларини ёдан биламиз, нечта клип яратганидан хабардормиз, қайси фильмдаги роли учун мукофот олганини ҳам аниқ айта оламиз. Аммо уларнинг баъзида оддий гоҳо антиқа одатлари ҳақида биласизми? Санъаткорларнинг баъзи ҳаёлимизга ҳам келмаган одатларини ошкор этамиз.

Юлдузларнинг биз билмаган одатлари

Даврон Эргашев:

Тўй тадбирларига боришдан аввал албатта уйда тамадди қилиб, сўнг кўчага чиқаман. Автомобилимда доимо ортиқча кийим олиб юраман. Аҳир турли вазиятлар бўлиши мумкин. Бир марта кийимимга доғ теккизиб, алиштиришимга тўғри келиб қолган, шундан бери эҳтиёт чорасини кўрадиган бўлдим. Яна бир одат тусига кириб қолган нарса, қўшиқни доим кечаси ёзаман. Атрофимнинг осудалиги, осойишталиги менга янада илҳом бағишлайди.

 

Юлдузларнинг биз билмаган одатлари

Лола:

Саёҳатга отланаётганда Лола самолётга албатта ўнг оёғи билан қадам босади.

Агарда лолани писта чақиш билан ҳавасини уйғотаман, десангиз, хато қиласиз. У ҳеч қачон писта чақмайди. Баъзи автомобиллар деразасидан конфет қоғози, ширинликлар қадоғи каби турли-туман майда-чуйдалар учиб чиқаётганини гувоҳи бўламиз. Лола автомобили деразасидан эса бундай кутилмаган “туҳфа”лар асло кўринмайди.

 

Юлдузларнинг биз билмаган одатлари

Сардор Раҳимхон:

Агарда чойни ғўриллатиб ичмасам, чой ичгандек бўлмайман. Овоз ёзиш студиясида режиссёр ва бастакордан ташқари бирор бегона одам бўлса, мен қўшиқ ижро этолмайман. Авваллари қаҳва ичмасдим ва ширинликлар истеъмол қилмасдим. Шу йилдан бошлаб одатларим ўзгарди. Албатта қаҳва ичиб оламан, қандолат маҳсулотларига ҳам меҳрим ошди.

Юлдузларнинг биз билмаган одатлари

Дилноза Кубева:

Қоида бўйича соат чап қўлда бўлиши керак, аммо мен на соат на турли тақинчоқларни чап қўлимга тақа олмайман. Ҳатто, шундай бўлиши шарт, деганларида ҳам тақинчоқлар ўнг қўлимда зеб бериб туради. Жуда чойҳўрман, бироқ ҳеч қачон пакетли чой ичмайман. Дебляж вақтида ҳатто тайёргарлик жараёнида ҳам атрофда ижодий муҳит ва қулай шароит бўлмаса, матнни юрак бериб ўқий олмайман. Шовқин-сурон ва кўпчиликнинг гапириб туриши тинсагина ижодга берилишим мумкин. Аҳир биз бутун бир ҳаётни кўрсатиб беришимиз керак. Бу эса анча меҳнатни ва диққатни талаб қилади.

Юлдузларнинг биз билмаган одатлари

Азиз Раметов:

Жаҳлим чиқса, бирор масаланинг ечимини топорлмасам, дарров узоқ йўлга отланаман. Масофаларни босиб, рул бошқаралаётган вақтда чуқур мулоҳаза юритиб, мени ҳавотирга солаётган масалаларга ойдинлик киритаман. Вақт тўғри танловимни амалга оширишга имкон беради. Тез севиб қолавераман, бироқ қиз менга озгина меҳр кўрсатса, ошиққа айланаман, қўяман. Агарда қалбимни бутунлай ром этса, мендан бахтли инсон бўлмайди. Ижодсиз яшолмайман, турли соҳаларда ўзимни синаб кўришни истайман. У режиссёрлик бўладими ёки актёрликми бари менга завқ бағишлайди.      

Юлдузларнинг биз билмаган одатлари

Руҳшона:

Менда баъзан шунақанги вақтлар бўладики, бутун кун давомида чойни ўрнига ҳам, овқатни ўрнига ҳам қора кофе ичаман. Мунтазам равишда кофе ичиш соғлиқ учун зарарли эканини биламан, аммо бу менга одатга айланиб қолган. Шунинг учун ҳам доим эмас, баъзан одатим таъсирида бўламан.

Юлдузларнинг биз билмаган одатлари

Акбарҳўжа Расулов:

Бирор фильмни суратга олиш жараёнларида овқатланиш ёдимдан кўтарилади. Очликни умуман ҳис қилмайман. Кеч бўлиб, тасвирга олиш ишлари тугаганидан кейингина сезаман. Шунингдек, иш жараёнида совуқни ҳам, йиқилиб шикастлансам оғриқниям сезмайман.

Юлдузларнинг биз билмаган одатлари

Ойбек ва Нигора:

Нигора – Ҳозирги кунда ёшларнинг орасида тарқалган одатлардан бири бу эрталаб уйғониш билан инстаграмга кириб бир-бирини кузатиш бўлса керак. Бу ҳолат Ойбекни ҳам менинг ҳам одатимга айланиб улгурган. Яна бир одатим ҳар куни тонгда бир стакан илиқ сув ичасдан бирор нарса тановвул қилолмайман.

 Юлдузларнинг биз билмаган одатлари

Ойбек – Мен овқатланаётганимда жимжитлик бўмаслиги керак. Қандайдир мусиқа жаранглаб туришини хоҳлайман. Баъзан бирор жойда овқатланаётган бўлсак ва мусиқа янграмаётган бўлса, албатта телефонимдан ўзимга ҳуш келган таронани қўяман ва бемалол овқатланаман.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol