Биз "Салом" дея яна ижодга қайтдик, энди бутунлай бошқа йўналишда ижод қиламиз...

Сана: 01.07.2015 3781

Шоу бизнес оламида Сарвар ва Комил жуфтлиги нафақат яратган қўшиқлари ва видеоклиплари билан, балки сўнгги вақтда улар ҳақида тарқалган миш-мишлар билан ҳам энг эътиборга тушган гуруҳ дейишимиз мумкин. "Беном" гуруҳи тарқалиб кетди, энди Сарвар ва Комил алоҳида ижод қилади", деган мазмундаги гап-сўзлар уларнинг мухлисларини ҳавотирга солгани аниқ.

Биз "Салом" дея яна ижодга қайтдик, энди бутунлай бошқа йўналишда ижод қиламиз...

Бугун барча миш-мишлару ва интернет тармоқларида бўлган мухокамаларга ойдинлик киритиш мақсадида "Беном" гуруҳи йигитлари яна ижодга қайтишганини, шунингдек, орадаги тушунмовчиликларга нуқта қўйилганини исботлаб ўзларининг янги композицияларини "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали кенг омма эътиборига тақдим этишди.  

Биз "Салом" дея яна ижодга қайтдик, энди бутунлай бошқа йўналишда ижод қиламиз...

Ижодини яна биргаликда ва ҳамжиҳатликда давом эттиришни истаган Сарвар ва Комил "Биз яна ижодга қайтдик ва навбатдаги қўшиғимизнинг номи ҳам "Салом" деб аталгани бежизга эмас. Энди бутунлай бошқа йўналишда ижод қилиб ўзимизни қайтадан кашф қиламиз", дея жавоб беришди.

Биз "Салом" дея яна ижодга қайтдик, энди бутунлай бошқа йўналишда ижод қиламиз...

Премьера этилган "Салом" таронасининг сўзи Комилга, мусиқа ва аранжировкаси Сарварга тегишли бўлиб, мутлақо янги йўналишда яратилган. Эндиликда "Беном" гуруҳи янги йўналишдаги қалбга яқин куй-қўшиқлари билан мухлислари қалбини забт этиш ниятидалар. Айни дамда "Салом" композицияси учун видеоклип суратга олиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда, шунингдек яна иккита янги тарона ҳам тез кунда премьера этилиш арафасида. Демак, Сарвар ва Комилдан тез кунда янги видеомаҳсулот ҳақида маълумотлар кутиб қоламиз ва келгуси янги қадамларига омадлар тилаймиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol