"Сингилларим" фильми учун саундтрек

Сана: 01.07.2015 2837 қайноқ

Бугун сайтимиздан жой олган "Сингилларим" номли видеоклип ёш режиссёр Сайфиддин Файзиев томонидан суратга олинган қисқа метражли кинофильм учун яратилган саундтрек, у эстрадамиз юлдузлари томонидан ижро этилган. Тез кунларда премьераси кутилаётган "Сингилларим" фильми бугунги кундаги оилавий муаммолар, меҳр-оқибат ва ака-сингиллар ўртасидаги муносабатлар ҳақида бўлиб, катта тарбиявий аҳамиятга эга кинокартина, дея оламиз. 

"Сингилларим" фильми учун саундтрек

 "Сингилларим" фильми учун саундтрек

Эътиборингизга тақдим этилган саундтрекни эстрада хонандалари Достон Убайдуллаев, Самандар Ҳамроқулов, Ғайрат Усмонов, Абдурашид Йўлдошев, Жасурбек Мавлонов, Сардор Мамадалиев, Шербек Шодиев ҳамда Сайфиддин Файзиевлар ижро этишган. Таронанинг матни Шарофиддин Болтабоев томонидан ёзилган, бастакор Жасурбек Мавлонов, Аҳлиёр Азимов эса мусиқий сайқал берган. 

"Сингилларим" фильми учун саундтрек

Яқин кунларда "Сингилларим" кинофильми ҳақида батафсил маълумотлар бериб, ижодкорлари билан таништирамиз. Бугун эса унга ишланган саундтрекни томоша қилишни таклиф этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol