Отабек Муталхўжаевдан юлдузли клип - "Қалай - қалай"

Сана: 29.06.2015 4278 қайноқ

Ўзининг дилга яқин тароналари билан мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган хонанда  Отабек Муталхўжаев мухлисларини хурсанд этиш мақсадида бир зум ҳам тингани йўқ. Қизғин ижод уммонига шўнғиган хонанда  "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали янги "Қалай - қалай" деб номланган қўшиғини тақдим этган эди.  Бу қўшиқ истеъдодли шоир ва бастакор Элдор Қаюмов билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, унга Ботир Алиев томонидан мусиқий сайқал берилган.

"Қалай-қалай" қўшиғига хонанда видеоклип суратга олгани ҳақида хам хабар берган эдик.  Икки кун мобайнида суратга олинган мазкур видеомаҳсулот учун махсус декорация қурилди. Ёзнинг ёрқин рангларидан илҳомланган  ижодкорлар, клипни кўзни қувонтирадиган ранглар жилоси билан бойитишди. Унда бош ролларни  Отабек Муталхўжаев ҳамда Зарина Низомутдиновалар ижро этишди.  

Мини сюжетдан иборат бўлган видеомаҳсулотда  15дан зиёд эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари иштирок этишди.  Жумладан, Адиз Ражабов, Жаҳонгир Позилжонов, Жамила Ғофурова, Севара Солиева, Шаҳзода Мухамедова, Лола Аҳмедова,  Муқаддас Саъдуллаева, Отабек Маҳкамов, Каниза, Азиз Раметов, "Манго" гуруҳи вакиллари,  Ботир Яминов, Феруза Собитовалар қатнашиб оппоқ декорацияни ёрқин ранглар билан бўяшди.

Клип воқеалари ҳар бир мухлисни завқлқатиради ва яхши кайфият улашади. Минг бор гапиргандан кўра бир бор томоша қилган афзал. Шундай экан янги видеоклипни томоша қилинг ва бахо беринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol