"Радио" дан "Куйдим"…

Сана: 27.06.2015 3513

Шоу бизнес оламида ўз ўрнига эга бўлган ҳар бир хонанда ёки гуруҳ ўзининг ижодий йўналиши билан ажралиб туради. Қолаверса, бугунги кунда ёшлар кўнглига манзур келадиган қўшиқлар ва видеоклиплар доим уларнинг назаридан қолмайди. Севимли ижодкорларининг ҳар бир янгилигини кузатиб, қўшиқларини ёддан куйлашга интилишади. Хонандалар эса мухлислари эътиборидан қолмасликка ҳаракат қилган ҳолда, янги-янги тароналар яратиб уларни ҳушнуд этишга интилишади.  

Бугун "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали ўзининг янги таронасини тақдим этган "Радио" гуруҳи ҳам мухлисларини энг сара қўшиқлар билан ҳурсанд этиш истагидалар. Тингловчиларнинг илиқ фикрларига эришган "Куйдим" номли композициянинг сўзи ва мусиқаси ғояси Якзонга тегишли бўлиб, аранжировка ишларини Равшан Алиев амалга оширган.

Мазкур қўшиқ учун ишланган видеомаҳсулот эса сайтимиздан ўрин олган бўлиб, уни ҳозироқ томоша қилишингиз мумкин. Махсус павильонда бир кун давомида олиб борилган суратга олиш ишлари  қизғин кечиб, гуруҳ аъзолари кўзлаган натижага эришдилар, десак муболаға бўлмайди. Тасвирга олиш жараёнларида Жаҳонгир Ибрагимов режиссёрлик вазифасини бажарган. Марҳамат, севимли гуруҳингиздан янги қўшиқ ва видеоклипни қарши олинг.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol