“Бахт ортидаги дард” кинофильми учун яратилган саундтрек

Сана: 26.06.2015 2898 қайноқ

Телеканалларда бир неча видеоклиплари намойиш этилаётган, кўпчиликка “Кимсана” номли қўшиғи билан таниш бўлган Жўрабек Қодиров ёзнинг иссиқ кунларида қизғин ижод билан банд. Кетма-кет видеоклиплар тайёрлаб, уларни сайтимиз орқали премьера этиш мақсадида бўлган хонанда бугун навбатдаги ижодий маҳсулотини тақдим этмоқда.

Яқин кунларда катта экранларга чиқиши кутилаётган “Бахт ортидаги дард” кинофильми учун яратилган саундтрекни сайтимизда томоша қилишингиз мумкин. Мазкур саундтрек “Синган йигит” деб номланган ва унинг матни Аъзам Маҳмуд қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси эса хонандага тегишли. Аксарият қўшиқларининг мусиқасини айнан Жўрабек Қодировнинг ўзи басталашини ҳисобга олсак уни серқирра ижодкор дейишимиз ҳам мумкин.

“Бахт ортидаги дард” кинофильми учун яратилган саундтрек

Саундтрекни томоша қилиб, янги фильм ҳақида тушунчага эга бўлишингиз ва албатта сизда қизиқиш уйғотиши табиий. Яқин кунларда кинотеатрларда намойиши кутилаётган кинокартина ҳақида албатта хабар берамиз. Кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol