Али Искандарий "Ёлғизман"...Ким билсин балки унинг ҳаётидаги ўзгаришлар бунга туртки бўлгандир...

Сана: 26.06.2015 787

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси мухлислари Али Искандарийнинг навбатдаги янги таронасини илк тингловчиси бўлишди. “Ёлғизман” дея куйлаган хонанда нега бу мавзуга қўл урди, наҳотки у энди ёлғиз қолган бўлса, каби саволлар кўпчиликни қизиқтириб қўйганди. Ҳатто, унинг мухлислари хонанда билан боғланиб, ойдинлик киритишини ҳам сўрашган. Бироқ, ҳар доим мухлисларини эътиборини тортувчи ва сирлиликни ҳуш кўрувчи бу ижодкор яна мухлисларини қизиқишини ортирди. 

Али Искандарий "Ёлғизман"...Ким билсин балки унинг ҳаётидаги  ўзгаришлар бунга туртки бўлгандир...

FM 101.0 тўлқини орқали илк бор жаранг сочган “Ёлғизман” деб номланган тарона Бахтиёр Фаттоҳов сўзи, Даниэл мусиқаси билан яратилган. Аниқ жавоб ололмаган тингловчилари эса  севимли хонандалари бежизга бундай мавзуда куйламаганини билиша олмаяпти . Ким билсин балки унинг ҳаётидаги бирор ўзгаришлар бунга туртки бўлгандир... Бу саволларга жавобни клип тайёр бўлганидан сўнг аниқлаштирамиз. Ҳозирча янги таронани тинглаб, баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol