Бобур Собировдан янги тарона кексаларни эъзозлаш йилига бағишланади

Сана: 25.06.2015 3634

Эстрадамизнинг ёрқин намоёндаларидан бири, хушовоз хонанда Бобур Собиров Хоразм вилояти, Урганч шахрида концерт дастурини тақдим этди. Концерт давомида мухлислар билан алоҳида учрашувлар ҳам ўтказилди. Мазкур концерт баҳонасида хонанда ўзининг янги  “Қариси бор уйнинг - париси бор” қўшиғига видеоклип суратга олди.

Бобур Собировдан янги тарона кексаларни эъзозлаш йилига бағишланади

 Бобур Собировдан янги тарона кексаларни эъзозлаш йилига бағишланади

Даврон Собиров режиссёрлигида суратга олинган видеомаҳсулотда 120 дан ортиқ ижодкорлар, актёрлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гавхар Матёқубова бошчилигидаги Хоразм рақс ансамбли раққосалари иштирок этишди. Тарона “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишлаб яратилган бўлиб, тез кунда мухлислар эътиборига ҳавола этилади.

Бобур Собировдан янги тарона кексаларни эъзозлаш йилига бағишланади

 Бобур Собировдан янги тарона кексаларни эъзозлаш йилига бағишланади

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol