''Ёмони бўбди-ку''...

Сана: 24.06.2015 1280 қайноқ

Ёш хонандалар орасида алоҳида ижод йўналиши билан ажралиб туриш осон эмас. Айниқса, бугунги кунда янги истеъдодлар юзага чиқиб, турли  йўналишларда ижод қилаётганлар кўпаяётган вақтда мухлислар қалбини забт этиш учун бор имкониятини ишга солиш лозим. Нафақат юртимизда, балки қўшни давлатларда ҳам ўз иқтидорини намоён эта олган Шаҳло Аҳмедова эса аллақачон халқимиз юрагидан чуқур ўрин эгаллаган. 

Яқиндагина ''Ўзбегим таронаси'' радиоси орқали янги қўшиғини премьера этган хонанда, бугун яна бир янги ''Ёмон бўбди-ку'' номли таронасини тақдим этмоқда.

''Ёмони  бўбди-ку''...

''Фанк хаус'' йўналишида яратилган мазкур қўшиқ шўх ритмда бўлиб, унинг сўзи, мусиқаси ва аранжировкаси муаллифи Бобур Умаровдир. Бу ижодкор билан Шаҳло Аҳмедова иккинчи бор бирга ҳамкорлик қилиши. Айни кунда ''Ёмон бўбди-ку'' композицияси учун видеоклип суратга олиш ишларига тайёргарлик кетмоқда. Иш жараёнлари бошланиши билан албатта фоторепортаж тақдим этиб сизларни ҳабардор этамиз. Ҳозирча эса янги таронани тинглаб, Шаҳлонинг ижодидаги ноанъанавий қўшиққа баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol