Соғинч азобида қолган юрак ноласи акс этган тарона ва видеоклип “Қайларда”

Сана: 22.06.2015 4419 қайноқ

Ўзбек эстрадасининг шаддод хонандаси,  янгилик яратишдан қўрқмайдиган, ўз йўналиши ва услубига эга бўлган ижодкор, жозибали Муниса Ризаева айни дамда ижод уммонига шўнғиган. Куз фаслида ўтказилиши режалаштирилаётган яккахон концерт дастурига тайёргарликни бошлаб юборган хонанда янгидан янги тарона ва видеоклиплар устида иш олиб бормоқда.

Соғинч азобида қолган юрак ноласи акс этган тарона ва видеоклип “Қайларда”

 Соғинч азобида қолган юрак ноласи акс этган тарона ва видеоклип “Қайларда”

Улардан бири бугун радиотўлқинларимиз орқали тақдим этилган “Қайларда” деб номланган таронаси бўлиб, қўшиқда соғинч азобида қолган юраклар нолси акс этган десак муболаға бўлмайди. Чунки қўшиқни тинглаган ҳар бир мухлис дардга тўла юракнинг чекаётган азоби, соғинчи билан куйланганлигини ҳис қилади.

Соғинч азобида қолган юрак ноласи акс этган тарона ва видеоклип “Қайларда”

 Соғинч азобида қолган юрак ноласи акс этган тарона ва видеоклип “Қайларда”

 Соғинч азобида қолган юрак ноласи акс этган тарона ва видеоклип “Қайларда”

Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда яратилган бу таронага истеъдодли ва маҳоратли клипмейкер Жонрид Сагдиев режиссёрлигида видеоклип суратга олинган бўлиб, унда шўх ва шаддод Мунисани бутунлай ўзга қиёфада кўришингиз мумкин. Видеоклипни томоша қилиб, хонанданинг кўз ёшларини гувоҳи бўласиз ва беихтиёр тарона унинг шахсий ҳаётига дахлдорми ёки қўшиқнинг таъсирига тушиб қолганми деган савол пайдо бўлади. Бу саволга жавобни эса видеоклипни томоша қилиб билиб оласиз. Дардли ва киши қалбини ларзага келтира оладиган видеомаҳсулотни томоша қилиб ўзингиз баҳо беринг ва фикрларингиз билан бўлишинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol