Моҳимнинг “Рашк” қилишига ким ёки нима сабаб...

Сана: 20.06.2015 1744 қайноқ

Ёш бўлса-да бугунга қадар ўз ижоди билан эл назарига тушиб улгурган Моҳим яхши натижаларга эришиб келмоқда. Қалбга яқин тароналари, сифатли видеоклиплари мухлислари эътирофига сазовор бўлаётгани ҳам унинг ижодига яхши муносабатлар бўлаётганидан дарак беради. “Ўзбегим таронаси” радиосида премьера этилган “Рашк” деб номланган композицияни кўпчилик катта қизиқиш билан кутди. Сабаби, хонанданинг ижодини яхши кўриб тинглайдиганлар сони талайгина. Мана бугун Моҳимнинг мухлислари кутган кун келиб, янги видеомаҳсулотга баҳо беришлари мумкин. 

Моҳимнинг “Рашк” қилишига ким ёки нима сабаб...

Хонанда “Рашк” таронасини яратишда шеър борасида Жаноб Мирзо, мусиқа ва аранжировка масаласида доимий ижодий ҳамкори Жасур Бадалбоевга мурожаат этган. Видеоклип суратга олишда эса истеъдодли режиссёр Дилмурод Агзамов билан бирга ишлади. Ҳозирнинг ўзидаёқ сайтимиз орқали мазкур видеони томоша қилиб, сиз ҳам баҳра олинг. Моҳимга эса муваффақиятлар тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol