"Тошкентим" қайта жонланган тарона Азиз Абдуллаев ижросида

Сана: 18.06.2015 3080

"Азия" гурухининг ижодий парвози барча мухлисларига яхши таниш. Ҳар бир таронага профессионал тарзда ёндошадиган мазкур гурух ижодкорлари қўшиқларни жонли тарзда маромига етказиб ижро этадилар. Бу эса уларни ҳақиқий маҳорат эгалари деб аташимизга асос бўла олади. Мазкур гурхнинг солисти Азиз Абдуллаев ижодий жамоаси билан фаолиятини давом эттирган ҳолда ўзи ҳам яккаҳон илк таронасини премьера этиб устоз санъаткор Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳриддин Ҳолиқовнинг "Тошкентим" деб номланган таронасини қайта ижро этди. 

"Тошкентим" қайта жонланган тарона Азиз Абдуллаев ижросида

Мусиқаси Шамсиддин Ҳолмуродов, аранжировкаси Марат Мақсудий, шеъри Муҳаммад Юсуфга тегишли бўлган мазкур қўшиққа ёш хонанда қайта умр бағишлади десак муболаға бўлмайди. Марҳамат, сайтимиздан ўрин олган Азиз Абдуллаев ижросидаги "Тошкентим" таронасини тингланг ва ўз фикрингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol