Хусан ижросидаги янги тарона премьераси

Сана: 18.06.2015 3160

Ёш ва истеъдодли хонанда Хусан мухлислари  учун янгилик яратишдан бир зум ҳам тингани йўқ. У кетма кет тарона ва видеоклиплар устида ишламоқда. Бугун "Ўзбегим таронаси" радиоси узра жаранг сочган  Аҳад Қаюм сўзи, Фаррух Сирожиддинов аранжировкаси билан яратилган "Фалак" таронасини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин. Мусиқаси Хусаннинг ўзига тегишли бўлиб, унда куйланмаган мавзулар кўтарилган бўлиб севги-муҳаббат мавзусидан йироқлашган ҳолда ёндашилган.

Хусан ижросидаги янги тарона премьераси

Қўшиқ ҳақиқий ҳаётий воқеаларга асосланган бўлиб мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди ва бу ижод маҳсули барчанинг қалбидан чуқур жой эгаллайди деган умиддамиз. Ҳали бу ҳаммаси эмас. Хонанданинг маълум қилишича, "Фалак" таронасига видеоклип суратга олиш режалаштирилган.

Шунингдек янги "Кутаман" деб номланган тарона устида иш олиб борилмоқда. Аҳад Қаюмнинг қаламига мансуб бу қўшиққа хонанданинг ўзи мусиқа басталаган ва тез кунда мухлисларга тақдим этилади. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol