“Доғман” ремикс варианти Шуҳрат Қаюмов ижросида

Сана: 17.06.2015 3332

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов миллий қўшиқчилик санъатига ўз хиссасини қўшиб, бир қатор шогирдларга устозлик қилиб келмоқда. Бу санъаткорнинг ҳар бир концерт дастури тўлиқ жонли ижрода бўлиб ўтгани боис ҳам мухлисларда катта таассуротлар қолдиради.

Бугун сайтимизда эътиборингизга тақдим этилаётган тарона хонанданинг ижодида янгилик, десак муболаға бўлмайди. 

“Доғман” ремикс варианти Шуҳрат Қаюмов ижросида

Барчага таниш бўлган, устоз санъаткорлар томонидан ижро этилган “Доғман” номли қўшиқни Шуҳрат Қаюмов ҳам ижро этиб, у мухлислар томонидан илиқ қарши оланганди. Энди эса хонанда мазкур таронанинг ремикс вариантини яратиб бу кўриниши ҳам барчага маъқул келади, деган ниятда.

Айтиб ўтишимиз лозим, “Доғман” номли қўшиқ Ноқис ғазали ҳамда Комилжон Отаниёзов мусиқаси билан яратилган. Марҳамат мазкур таронанинг ремиксини тинглаб, баҳо беринг.   

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol