Жасур Ғоиповдан роппа роса соат 00:00 да яна бир сюрприз

Сана: 16.06.2015 3849 қайноқ

Кетма-кет янги тароналар, бир-бирига ўхшамас видеоклиплар яратиб, мухлислари олқишига сазовор бўлаётган Жасур Ғоипов яна бир янги ижод маҳсулини тайёрлаб, кенг омма эътиборига ҳавола этишга тайёр. Жасурнинг доимий ижодий ҳамкорлари, видеоклипнинг сценарий муаллифи ва режиссёри Жамшид Хожиниёзов ҳамда оператор Ёдгор Носиров билан биргаликда олиб борилган суратга олиш ишлари якунланиб, янги видеоклип сайтимиз орқали бугун роппа роса 00:00 да премьера этилади.

Жасур Ғоиповдан роппа роса соат 00:00 да яна бир сюрприз

Жасур Ғоиповдан роппа роса соат 00:00 да яна бир сюрприз

“Менинг ҳаётим” деб номланган қўшиқ учун ишланган клипда либослар бўйича дизайнер Ҳилола Шер ҳамда грим устаси Рената Искандарова ҳамкорликда ишлашди, актёрлар Хожиакбар Сагдуллаев ҳамда Динара Салиева иштирок этишган.

Жасур Ғоиповдан роппа роса соат 00:00 да яна бир сюрприз

Хонанданинг ижодидан муносиб ўрин олган мазкур “Менинг ҳаётим” таронаси Иқбол Муҳаммаджонов сўзи ва мусиқаси, Жасур Бадалбоев аранжировкаси билан яратилган.

Жасур Ғоиповдан роппа роса соат 00:00 да яна бир сюрприз

 Жасур Ғоиповдан роппа роса соат 00:00 да яна бир сюрприз

Жасур Ғоиповдан мухлислари учун яна бир туҳфа. Хонанданинг навбатдаги “Яна бир бор” номли янги альбоми сутувга чиқди. Ундан ўрин олган барча янги тарона ва видеоклипларни томоша қилишингиз мумкин. Тез фурсатларда сайтимиздан ўрин оладиган  “Менинг ҳаётим” видеосини биринчилардан бўлиб томоша қилинг.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol