Манзурадан романтикага бой тарона ва клип премьраси

Сана: 16.06.2015 2774

Ўзбек шоу бизнес оламида ўз мавқеи ва ўрнига эга бўлган  хушовоз хонанда Манзура янги “Ҳаётим” деб номланган янги қўшиғини куйлагани ва унга видеоклип суратга олдиргани ҳақида сайтимиз орқали маълумот бериб ўтган эдик. Бугунги кунга келиб тарона ва видеоклип тайёр ҳолатга келди ва "Ўзбегим таронаси" радиоси  узра премьера лойиҳасида мухлисларга ҳавола этилди.

 Манзурадан романтикага бой тарона ва клип премьраси

 Манзурадан романтикага бой тарона ва клип премьраси

Тарона висолга етган муҳаббат тақдири ва ширин орзулар рўёбидан маст бўлган ошиқлар шукронаси ҳақида бўлиб, у ҳар бир инсонни қалбига етиб боради. Қўшиқ Бобур Умаров сўзи ва Роберд Мирзоян мусиқаси ҳамда аранжировкаси билан ярятилган. Таронага мос равишда режиссёр Сарвар Исаев ҳамда клипмейкер Рустам Муродов томонидан клип суратга олинган.

Манзурадан романтикага бой тарона ва клип премьраси

 Манзурадан романтикага бой тарона ва клип премьраси

Видеоклипда Манзура маҳоратли актёр Умид Искандаров билан бирга бош қаҳрамон образини яратди. Хонанда ҳар битта ижод маҳсулига алоҳида ёндашишиб, кичик деталларгача эътибор қаратиб, юқори сифатдаги маҳсулотни тақдим этиши ҳеч кимга сир эмас.

Манзурадан романтикага бой тарона ва клип премьраси

 Манзурадан романтикага бой тарона ва клип премьраси

 Манзурадан романтикага бой тарона ва клип премьраси

“Ҳаётимсан” таронаси ва видеоклипи ҳам ўзгача руҳда тайёрланган. Ўйлаймизки, клип сизга манзур келади. Марҳамат тингланг, томоша қилинг ва ўз фикрларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol