Сардор Раҳимхондан мухлислари учун навбатдаги туҳфа

Сана: 15.06.2015 2988 қайноқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон мухлисларини хушнуд этишда давом этади. Бир неча кун олдин хонанда Бунёдбек Саидовнинг яккахон концерт дастурида «Жанна моя» деб номланган дуэт таронаси билан барчани лол қолдирган эди. Энди эса хонанда ўзининг янги CD ва DVD дисклари сотувга чиққанлиги тўғрисида хабар бермоқда. «Оҳанг Медиа» билан ҳамкорликда чиқарилган клиплар ҳамда қўшиқлар тўпламида Сардор Раҳимхоннинг энг сара видеоклиплари «Назар-Назар»дан тортиб, «Тушларимга киринг отажон» гача жой олган.

 Ушбу тўпламлар мухлислар учун кутилмаган совға бўлди десак, муболаға бўлмайди. Демак сиз ушбу дискларни юртимизда жойлашган диск дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

Сардор Раҳимхондан мухлислари учун навбатдаги туҳфа

Маълумот ўрнида, катта саҳнада премера бўлган «Жанна моя» дуэт таронасининг премераси тез кунларда радиотўлқинлари орқали премера қилинади. Ҳозирча бизни кузатишда давом этинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol