Фарзандини мактабдан қайтишини интизор кутган ота... "Ота фарёди" Юлдуз Усмоновадан тез кунда...

Сана: 15.06.2015 4102 қайноқ

Ҳар бир қўшиғи халқимизнинг қалбига сингиб, дилидан жой эгаллайдиган, нолаларида дардлари, оҳангларида шодликлари-ю, қувончи акс этадиган санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова мухлисларини узоқ куттирмайди. Унинг яратган ҳар бир ижод маҳсули элимиз томонидан зўр олқишлар ила қарши олиниб, севимли тароналар қаторидан жой олади.

Яқиндагина хонанданинг “Ота фарёди” номли қўшиғи учун видеоклип суратга олинди. “9999” студияси режиссёри Ҳуршид Собиров бошчилигида олиб борилган тасвирга олиш жараёнлари пойтахтимиздаги мактаблардан бирида олиб борилди.

Фарзандини мактабдан қайтишини интизор кутган ота... "Ота фарёди" Юлдуз Усмоновадан тез кунда...

 Фарзандини мактабдан қайтишини интизор кутган ота... "Ота фарёди" Юлдуз Усмоновадан тез кунда...

Видеоклипнинг ғояси бундан бир неча йиллар аввал содир бўлган ҳаётий реал воқеага асосланган бўлиб, фарзандини мактабдан қайтишини интизор кутган ота, йўлда бахтсиз ҳодисага учраган болакай ҳақидаги сюжетни ўз ичига олади.

Фарзандини мактабдан қайтишини интизор кутган ота... "Ота фарёди" Юлдуз Усмоновадан тез кунда...

 Фарзандини мактабдан қайтишини интизор кутган ота... "Ота фарёди" Юлдуз Усмоновадан тез кунда...

 Қалбларни титратувчи қўшиқ учун таъсирчан видео суратга олинганига шубҳа йўқ. Тез кунда видео... Бизни кузатишда давом этинг.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol