Ака-сингиллар дуэт таронани қай даражада ижро этишди!

Сана: 15.06.2015 1161

Ўзбек шоу-бизнеси оламига ўзининг «Кел-кел» деб номланган таронаси билан кириб келган хонанда Нодир Ниёзов ижодида яна янгилик. Тез кунда истеъдодли ва хушовоз хонанда Дилдора Ниёзова билан янги дует тарона тақдим этилади. Ҳозирда қўшиқнинг яратилиши учун қизғин ижод жараёни кетмоқда. Қолаверса, бу таронага видеоклип ҳам суратга олиниши режалаштирилган. Айни дам хонанда «Эй муҳаббат» деб номланган жами 14 та қўшиқдан иборат бўлган янги альбом устида ҳам иш олиб бормоқда.

Ака-сингиллар дуэт таронани қай даражада ижро этишди!

Бу ҳали ҳаммаси эмас, тинмай ижод қилаётган Нодир Ниёзов шу билан бир қаторда янги тароналар кетма-кетлигини мухлисларга тақдим этиш истагида. Улардан бири, «Бу оламда» деб номланган бўлиб, тарона Тоҳир Муҳаммад сўзи, Наргизахон Латипова мусиқаси билан яратилган. Унга маҳоратли аранжировкачи Аҳмад Хожиматов мусиқий сайқал берган.

Ака-сингиллар дуэт таронани қай даражада ижро этишди!

 Ҳозир эса сизга Нодир Ниёзов томонидан куйланган қўшиқлар кетма-кетлигини тақдим этамиз. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol