Шохруҳхон... соф мухаббат, соғинч ва айрилиқнинг ширин азоблари унга бегона эмас

Сана: 15.06.2015 3349 қайноқ

Шоу бизнесимизнинг энг ёрқин юлдузи, серқирра ижодкор, актёрлик борасида ҳам бир қатор образлари билан катта-кичик томошабинлар эътирофига сазовор, ҳар бир қўшиғи ёшларнинг қалбини забт этувчи, қизларнинг ёқимтойи Шохруҳхон ҳақида турли миш-мишлар кўпаяётгани сир эмас. Ана шундай гап-сўзларга тез орада ойдинлик киритишини аён қилган хонанда айни кунда ҳамма вақтини ижод билан ўтказмоқда. Ўзининг сирлилиги билан купчиликнинг эътиборини тортадиган бу ижодкор, ортиқча пиар ёки шов-шувларсиз ижод қилади ва энг аҳамиятли жиҳати, у яратган хар бир тарона хит даражасига кўтарилади. 

Шохруҳхон аксарият қўшиқларининг мусиқасини ўзи ёзади, шунинг учун ҳам унинг тароналаридаги соф мухаббат, соғинч ва айрилиқнинг ширин азоблари унга бегона эмас. 

Шохруҳхон... соф мухаббат, соғинч ва айрилиқнинг ширин азоблари унга бегона эмас

Жумладан, радиотулқинларда жаранг сочаётган, тингловчиларнинг тилидан тушмай кўтаринки кайфият бағишлаётган ''Юлдузлар'' композициясининг мусиқасини ҳам хонанданинг ўзи басталаган. Аранжировкани эса Жасур Бадалбоев амалга оширган. 

Шохруҳхон... соф мухаббат, соғинч ва айрилиқнинг ширин азоблари унга бегона эмас

Бизга маълум қилинишича, айни кунларда мазкур тарона учун видеоклип суратга олиш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда сайтимизда премьераси бўлиб ўтадиган янги видеоклип Шоуруҳхонинг ижодида кутилмаган янгилик бўлади ва мухлислари кўпгина саволларга жавоб топсалар ажаб эмас.

Бизни кузатиб боринг ва севимли ижодкорингиздан янги видео прмьерасини ўтказиб юборманг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol