Тохир Содиқов: “Фақат олға!”

Сана: 04.02.2014 5645

“Фақат олға” шиорига амал қиладиган  таниқли хонанда Тоҳир Содиқов Март ойининг 7-8-9 саналарида “Болалар шоу” концертини муҳлисларига тақдим этяпти.

Хонанданинг сўзларига қараганда, катта шоу томошада  аввалги хит қўшиқлардан ташқари, 5 та янги тарона ижро этилади, олдинги қўшиқларнинг янгича талқини жаранг сочади. Шунингдек, бир неча қўшиқлар жонли равишда ижро этилар экан. Мазкур концерт  8 март халқаро хотин қизлар байрамига тўғри келгани боис ижодкор  севимли, гўзал, лобар аёлларга ўз  туҳфаларини тайёрлаб қўйганлар. Қандай совғалар улашилишини эса  концерга келибгина билиб олишингиз ҳамда  қабул этишингиз мумкин. Айни кунларда  хонанда ижод билан машғул. Хатто севимли машғулотини бажаришга баъзан вақт тополмай қоляпти. Қандай  машғулот экани билан биз ҳам қизиқдик. Қарангки, Тохир Содиқов антиквар гитараларни тузатишни хуш кўраркан. Шунингдек, кундан кунга ўсиб улағаяётган фарзандларининг тарбияси билан банд. Тўнғич фарзанди 17 ёшни қарши олганини эшитиб,  ижодкорга савол билан мурожаат этдик.

popcorn.uz: Сизни ҳеч ким 17 ёшли фарзанди бор демайди ҳам. Ёш кўринишингизнинг бирор сир-асрори борми?

Тохир Содиқов: Ҳеч қандай сир йўқ! Эҳтимол, ҳамма  гап  қалбимнинг ҳолатидадир.  Мен ҳафа бўлишдан аллақачонлар воз кечганман. Ҳеч кимга нисбатан гина сақлаш керак эмаслигини яхши биламан. Шиорим ҳам “Фақат олға!”

 

Хонанда дилидаги айнан шу каби гўзал туйғулар билан қўшиқ куйлаб, қанчадан-қанча  юракларни забт этолган бўлса ажаб эмас.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol