Умидахондан навбатдаги туҳфа “Умр ўтар”

Сана: 11.06.2015 5448

Ёш бўлишига қарамай кўпгина мухлислар эътиборини қозонган ва ўзининг дилтортар тароналари билан ўзбек шоу бизнеси оламида муносиб жой эгаллаб келаётган хонанда Умидахондан навбатдаги туҳфа “Умр ўтар”.  Устоз хонанда,  марҳум Нуриддин Ҳайдаровнинг репертуаридан бўлган “ Юлдузим” таронасини қайта куйлаганда халқимиз томонидан илиқ кутиб олинган эди. Бундан илҳомланган Умидахон  санъатимизнинг юксалишига муносиб ҳисса қўшган хонандалар Ортиқ Отажонов ҳамда Ғуломжон Ёқубовнинг репертуаридан бўлган “Умр ўтар” қўшиғини қайта куйлаб уни жонлантирди. Омон Матчон сўзи билан яратилган мазкур қўшиққа Муродил Хакимов томонидан мусиқий сайқал берилди. Ижро учун айнан Ғуломжон Ёқубовнинг куйлаш оҳанги танланган. 

Умидахондан навбатдаги туҳфа “Умр ўтар”

 Умидахондан навбатдаги туҳфа “Умр ўтар”

 Умидахондан навбатдаги туҳфа “Умр ўтар”

Шунингдек бу таронага режиссёр Сарвар Каримов томонидан видеоклип суратга олинди. Оператор Иззат Лутфуллаев. Сюжет жанрида суратга олинган клипда маҳоратли актёр Адиз Ражабов ҳамда актриса Наргиза Салмонова бош ролларни ижро этишган.

Умидахондан навбатдаги туҳфа “Умр ўтар”

 Умидахондан навбатдаги туҳфа “Умр ўтар”

 Умидахондан навбатдаги туҳфа “Умр ўтар”

Ўзларига берилган образларига масъулият билан ёндашган актёр ва актрисаларнинг маҳоратига яна  бир бор тан беришингиз аниқ. Шундай экан, сайтимиз орқали мазкур видеоклипни томоша қилинг ва ўз фикрингизни билдиринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol