Айни кунларда Зафиранинг ижодида тубдан ўзгариш бўлиши кузатилмоқда

Сана: 08.06.2015 2910 қайноқ

Санъат оламига қадам қўйганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, мухлислар қалбидан жой олиб улгураётган Зафира, ижодидаги ноанъанавий қўшиқлари билан ҳам назарга тушган.Сайтимиз орқали бугун унинг навбатдаги янги таронасини тинглаб, баҳо бериш имконига эгасиз. Ҳавола этилаётган янги композиция “Ёр-ёр” деб номланиб, сўзи Фазлиддин Раҳмонов қаламига мансуб. Мусиқа ва аранжировкаси устида Жасур Кенжаев ишлаган.

Айни кунларда Зафиранинг ижодида тубдан ўзгариш бўлиши кузатилмоқда

Айни кунларда Зафиранинг ижодида тубдан ўзгариш бўлиши кузатилмоқда. Унинг янги яратиётган тароналари ҳар доимгидан ўзгача ва ёшларга манзур келадиган оҳангларда бўлади. Шунингдек, миллий йўналишда ҳам бир нечта қўшиқлар тайёрламоқда. Тез кунда яна янги премьераларни ўтказиб юборманг ва бугунги қўшиқни тинглаб, ўз фикрларингизни билдиринг.   

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol