PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Шоҳруҳхоннинг концертига оз вақт қолди...

Сана: 04.02.2014 2413

Шоҳруҳхонинг концерти тобора яқинлашган сари қизиқувчанларнинг сони янада ошади. Биз ҳам уларнинг қаториданмиз. Қизиқувчанлигимиз ёрдамида, Шоҳруҳҳон айни кунларда  тайёргарлик ишлари банд эканини  ва 

   қишнинг ўта совуқларига қарамай ижод қилаётганини аниқладик. Хонанданинг “Сен кетма” номли концерт дастури ҳақиқий шоу томошага айланаркан. Гўзал либослар, ажойиб декорация ва яна янгидан янги қўшиқлар, дуэтлар ҳам томошабинларга тақдим этилишидан хабардор бўлдик.  
Шунингдек Шоҳруҳхон билан кечган қисқагина суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Popcorn: Концертда қандай янгиликлар бўлади?

Шоҳруҳхон:  Анчадан бери Ватанимиз ҳақида қўшиқ куйлашни ният қилиб юрган эдим. Ниҳоят орзуим амалга ошди ва бундан жуда ҳурсандман.  Концертни ана шу Юрт ҳақидаги янги қўшиғим билан бошламоқчиман. Мазкур қўшиғимнинг премьераси бўлади.

Popcorn: Муҳлисларингизга яна қандай совғалар ҳозирлагансиз?

Шоҳруҳхон: Янги қўшиқлар ижро этилади. Ўзгача услубда куйлаб  ҳам кўрдим. Қандай услуб, қандай қўшиқлар эканини эса концертга ташриф буюриб,  билиб олишингиз мумкин.

Popcorn: Концертингизда меҳмон санъаткорлар буладими?

Шоҳруҳхон: Албатта, қадрли санъаткор дўстларим келади.

Popcorn: Қўшиқ куйлайдиларми?

Шоҳруҳхон: Ким қўшиқ куйлайди, яна ким.... нималар бўлишини концертнинг ўзида билиб оласиз.

Албатта кнцертга борамиз, ахир хонанданинг  меҳнати, ижодининг самарасини ўз кўзларимиз билан кўришимизга нима ҳам етарди. Айтишларича Шоҳруҳхон Муниса Ризаева билан биргаликда қўшиқ ижро этган экан. Ушбу қўшиқни ҳам биринчи бор  концертда тинглашга муваффақ бўламиз. Шоҳруҳхон ҳамма янгиликларни олдиндан айтиб қўйишни истамади. Тўғрида, ҳамма нарсанинг ўз вақти соати бўлади. Ўша вақт соати келиб, ижодкорнинг яна бир янги қиррасини кашф этишга  сабаб бўлади деган умиддамиз.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol