Биттагина фотосурат учун офтобда 5 соат ишлаган Лоладан доимгидек кутилмаган янгилик...

Сана: 06.06.2015 4233 қайноқ

Кеча шахримиз кўчаларининг бирида эстрадамиз юлдузи латофатли Лоланинг таниқли ва истеъдодли фотограф Равшания билан ҳамкорликдаги, катта масштабдаги фотосессияси бўлиб ўтди. Ёзнинг жазирама кунлари, қуёш заминимизни ўзининг нурлари билан қизитиб турган бир паллада хонанда ва унинг командаси 5 соатдан ортиқроқ меҳнат қилишди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки Лоланинг бу барча ҳаракатлари фақатгина бир дона фотосурат учун бўлди.

Биттагина фотосурат учун офтобда 5 соат ишлаган Лоладан  доимгидек кутилмаган янгилик...

 Биттагина фотосурат учун офтобда 5 соат ишлаган Лоладан  доимгидек кутилмаган янгилик...

Ҳабарингиз бор ўзбек эстрадасидаги санаъаткорлар орасида Лола ўзининг ижоди, имиджи билан бошқалардан тубдан фарқ қилади ва ҳар бир қилаётган ишига ўзгача ёндошади. Саъаткорлар орасида эса Лола биринчилардан бўлиб Левитация услубидаги фотосессияни ўтказаётгани ҳеч кимга сир эмас ва у хонандалар орасида янгилик яратаётганлардан бири саналади десак ҳато бўлмайди.

Биттагина фотосурат учун офтобда 5 соат ишлаган Лоладан  доимгидек кутилмаган янгилик...

 Биттагина фотосурат учун офтобда 5 соат ишлаган Лоладан  доимгидек кутилмаган янгилик...

Равшания ўзининг ижодий ишларини Россияда ҳам намойиш этиб, бугунги кунда Россия ва Европа юлдузлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Бугун эса у Лола билан анчадан буён режалаштирилган фотосессия сабаб етиб келган. Айни дам Лоланинг 2015 йилги яккаҳон концерт дастури учун режалаштирилган фотосессия ўз ниҳоясига етди! Энди эса натижаларни кутиб қоламиз. 

Биттагина фотосурат учун офтобда 5 соат ишлаган Лоладан  доимгидек кутилмаган янгилик...

 Биттагина фотосурат учун офтобда 5 соат ишлаган Лоладан  доимгидек кутилмаган янгилик...

Лоланинг 2012 йилдаги яккаҳон концерт дастури учун баннерларга чиқган сурати барчамизнинг ёдимизда бўлса керак. Ана ўша пайтда бу икки ижодкорнинг ижодий ҳамкорликлари бошланиб бугунги кунга қадар давом этиб келмоқда. Яна бир ҳақиқат Лола фотограф Равшания билан таваккал қилиб ҳамкорлик қилаётган ягона хонанда бўлиб томошабинлар олдида ҳеч қандай пардозсиз баннерларда намоён бўла олган ижодкорлардан бири. Сабабики Равшания хеч қандай фотошоп ёки графика билан ишламайди ва у ўз йўналиши Левитация услуби билан машҳур. Бу эса жуда машаққатли иш. 

Биттагина фотосурат учун офтобда 5 соат ишлаган Лоладан  доимгидек кутилмаган янгилик...

 Биттагина фотосурат учун офтобда 5 соат ишлаган Лоладан  доимгидек кутилмаган янгилик...

Тез кунда Равшаниянинг ўзгача яъни ҳеч қандай фотошоп ва графикасиз Левитация услубидаги ижод намунасига баҳо берамиз. Латофатли Лоладан эса натижаларни кутиб қоламиз ва яккаҳон концерт дастури тайёргарликларига куч қувват тилаймиз!

Биттагина фотосурат учун офтобда 5 соат ишлаган Лоладан  доимгидек кутилмаган янгилик...

 Биттагина фотосурат учун офтобда 5 соат ишлаган Лоладан  доимгидек кутилмаган янгилик...

 Биттагина фотосурат учун офтобда 5 соат ишлаган Лоладан  доимгидек кутилмаган янгилик...

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol